АҚШ ва Толибон учрашуви бекор қилинди
Январ 09, 2019 13:18 Asia/Tashkent
Афғонистон ахборот манбалари Қатарда ўтказилиши кутилган Толибон ва АҚШ намояндалари ўрасидаги йиғилишнинг бекор этилганини хабар қилмоқда.
Афғонистон ахборот манбалари Толибон гуруҳи баҳсли мавзулар туфайли Қатарда АҚШ билан икки кунлик йиғилишини бекор этган, деб маълум этдилар.
Кеча Толибон гуруҳи АҚШ намояндалари билан йиғилиш мавзусининг ўзгартирилгани туфайли, Қатарда бошланиши кутилган бу гуруҳ ва АҚШ билан йиғилишда қатнашмаслигини эълон этди.