Россия ТИВ: Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас
(last modified Wed, 09 Jan 2019 13:33:03 GMT )
Январ 09, 2019 18:33 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ: Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас
    Россия ТИВ: Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотига муносабат билдириб, Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас ва бунинг ҳеч қандай асосларни кўрмаяпти деб айтди

Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас ва бунинг ҳеч қандай асосларни кўрмаяпти. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу борадаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Трамп жорий йил бошидаги чиқишида Афғонистонда ушбу мамлакатнинг қўшнилари — Покистон, Россия ва Ҳиндистон жанг қилиши лозимлигини билдирган эди.

«Бу мутлақо истисно этилган. Бунинг учун ҳеч қандай асос кўрмаяпмиз. Биз Афғонистон ҳукумати билан анчадан бери хавфсизлик борасида ҳамкорлик қилиб келамиз. Бу ҳамкорлик мустаҳкамланиб, янги даражага чиқиб бормоқда. Аммо Россиянинг ҳарбий иштироки ҳақида ўйламаса ҳам бўлади», — таъкидлади Рябков.