Трамп фавқулотда ҳолат режимини жорий этиш фикридан қайтди
Доналд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш фикридан қайтди. У ҳозирча фавқулотда ҳолат режимини эълон қилмай турамиз деб маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш фикридан қайтди. У ҳозирча фавқулотда ҳолат режимини эълон қилмай турамиз деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга тайёрланаётгани хабар берилганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳозирги пайтда АҚШ муҳандислик қўшинларининг бюджетидан фойдаланилмаган маблағларни қидирмоқда. Агар фавқулодда ҳолат режими жорий этиладиган бўлса, унда бу пуллар АҚШ ва Мексика чегарасида тўсиқ қуришни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг телеканл эфирида маълум қилишича, ўз маъмурияти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга тўлиқ ҳақлидир.
«Агар биз конгресс билан келишувга эриша олмасак, унда, катта эҳтимол билан, мен буни амалга ошираман [фавқулодда ҳолат режимини жорий этаман]», - дея хулоса қилди Трамп.