Грузия президенти: Россия билан алоқа ўрнатиш учун шароит йўқ
Грузия президент Саломе Зурабишвилига кўра айни пайтда Россия билан дипломатик алоқаларни ўрнатиш ва музокара ўтказиш учун керакли шароит йўқ
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Грузия президент Саломе Зурабишвили Тбилисида ахборот анжуманидаги чиқишида, айни пайтда Грузиянинг асосий шериклари иштирокисиз Россия билан дипломатик алоқларни ўрнатиш ва музокара ўтказиш учун имконияти йўқ деб айтди.
Грузияда президент сайловларида ғолиб бўлган Саломе Зурабишвили ҳозир Россия билан ҳамкорлик қилишнинг мавриди эмаслигини айтди.
Грузия Россияни Жанубий Осетия билан чегара чизиғида одамлар ўғирлашда бир неча марта айблаган. Россия Жанубий Осетияни мустақил давлат, Грузия эса ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Грузияда 2018 йил 28 ноябрда ўтган президент сайловларида ғолиб бўлди. У мамлакатнинг 5-президенти бўлди ва ушбу лавозимни 6 йил эгаллайди.