АҚШ Болқон минтақасидаги нотинчликларнинг асли сабабчисидир
Россия президенти Балкан минтақасида нуфузини кучайтириш учун АҚШ ва Ғарбдаги айрим давлатлар олиб бораётган сиёсатларни мазкур минтақа нотинчликига сабаб бўлади деб таъкидлади.
Спутник сайтининг хабар қилишича, бугун Владимир Путин Сербия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, АҚШ давлатини Балкан минтақасида таъсирини кучайтириш мақсадидаги сиёсатлари бу минтақа нотинчлиги ва нобарқарорлигини асл сабабачисидир деб изоҳлади.
Россия президенти, Москва давлати минтақа тарихи ва Балкандаги кескинликларни кузатиб бормоқда, ҳардоим бу минтақани конструктив ҳамкорлик қилиш учун назарга тутган деб айтди.
Путин ўз сўзларида Россиянинг асли мақсади Балкан минтақасининг тинчлиги ва хавфсизлигини кучайтириш, ҳамда минтақа халқи ва мамлакатлари манфаатлари ва ҳуқуқини ҳурмат қилишга асослангандир деб қўшимча қилди.