АҚШ Эроннинг Пресс ТВ канали бошловчисининг ҳибсга олинганини очиқламаяпти
Ассошитейд Пресс ахборот агентлигининг маълум қилишича, АҚШ федерал полицияси бир неча кун ўтишига қарамай, Пресс ТВ канали мухбирининг қамоққа олинганига доир мавзуни мавҳум қилиб турибди
Американинг Ассошитейд Пресс ахборот агентлигининг эътироф этишича, АҚШ федерал полицияси бир неча кун ўтишига қарамай, Пресс ТВ канали мухбирининг қамоққа олинганига доир мавзуни мавҳум қилиб турибди.
Эроннинг Пресс ТВ телеканали бошловчиси Марзия Ҳошемий АҚШда ҳибсга олинди. “Бизга журналистимиз ва бошловчимиз Марҳиз Ҳошимийнинг Вашингтонда ушланиб, ҳибсга олингани маълум қилинди”, дейилган хабарда. Телеканалда бошловчининг ушланиши сабаблари номаълумлиги, унга қарши айбловлар билдирилмагани маълум қилинган.
Телеканалнинг маълум қилишича, Ҳошимий 13 январда Сент-Луис аэропортида Миссури штати ҳибсга олинган. У бу ерга касал акасини кўргани Эрондан келган. Сўнгра ФҚБ ходимлари аёлни Вашингтондаги турмалардан бирига етказишган.
Ахборот агентлигининг хабар беришича, аёлга ҳалол ва вегетариан егулик беришдан бош тортилмоқда ва у ҳижобини ечишга мажбур қилинган.