Япония бош вазири Москвага сафар қилди
Январ 21, 2019 19:08 Asia/Tashkent
Бугун Япония бош вазири Россия президенти билан учрашиб музокара қилиш мақсадида Москвага келди.
Япония телевидениясининг хабар қилишича, Шиндзо Абе Россияга қарашли 4 орол- Курил ороллари масаласини ҳал этиш учун сулҳ битимини имзолаш мавзусида Владимир Путин билан музокара ўтказишини маълум этди.
Ўтган йилнинг ноябрида Шиндзо Абе ва Владимир Путин 1956 йилги қўшма баёнот асосидаги тинчлик битими борасида музокараларни тезлаштириш қарорига келишганди.
Мазкур баёнотда келтирилишича, иккитомонлама тинчлик битимни имзолашдан кейин бу ороллардан иккитаси Японияга топширилади.
Ёрлиқ