Америка Варшава йиғилиши мавзуси бўйича позициясидан қайтди
(last modified Sat, 26 Jan 2019 06:26:46 GMT )
Январ 26, 2019 11:26 Asia/Tashkent
  • Америка Варшава йиғилиши мавзуси бўйича позициясидан қайтди
    Америка Варшава йиғилиши мавзуси бўйича позициясидан қайтди

АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида ўзининг олдинги позициясидан чекинди ва шундай маълум қилдики, Польшада "Ўрта Шарқда тинчлик ва барқарорлик келажаги" номи билан ўтказиладиган йиғилишда минтақа бўҳрони ва унинг минтақадаги ноҳарбийларга бўлган таъсири

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида маълум қилишича, Польшада "Ўрта Шарқда тинчлик ва барқарорлик келажаги" номи билан ўтказиладиган йиғилишда минтақа бўҳрони ва унинг минтақадаги ноҳарбийларга бўлган таъсири

ҳамда ракетани тараққий эттириш ва кўпайтиришни тақиқлаш шунингдек кибернетика хавфсизлиги ва энергетика соҳасида янги пайдо бўлган таҳдидлар ва эксремизмга қарши кураш олиб бориш мавзулари кўриб чиқилади. 

Ваҳоланки, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео бундан олдин сохта ва асоссиз айбловлар билан минтақада Эроннинг беқарорлик келтириб чиқармоқда деган даволарни илгари сурган эди.

Шунингдек, Польша пойтахти Варшавада ўтказиладиган йиғилишни Эроннинг минтақадаги ҳаракатларига бағишланади деб маълум қилган. Варшава йиғилиши 13-14 феврал кунлари ўтказилиши кўзда тутилган. 

Ёрлиқ