Январ 27, 2019 13:55 Asia/Tashkent
  • Кобул шаҳридаги бозорда ёнғин келиб чиқди
    Кобул шаҳридаги бозорда ёнғин келиб чиқди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Мандвий бозорига ўт тушиб, олов ичида қолди

Эрон телерадиосининг хориж хизматидаги Пашту радиоси тарқатган хабарга кўра, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Мандвий бозорига ўт тушиб, олов ичида қолди. Афғонистон маҳаллий вақти билан эрталаб соат олтида бошланган ушбу ёнғин натижасида 300 та савдо дўконлари ёниб кетган. Айни пайтда ҳам ёнғин давом этаётгани хабар қилинмоқда. 

Мазкур бозордаги ёнғин электр линиясидаги кабелдаги учқун натижаси келиб чиққан деб маълум қилинди. 

Мандвий бозори Кобул шаҳрининг энг тиғиз ва зич бозори ҳисобланади. Ушбу бозор Афғонистоннинг асосий савдо-сотиқ маркази бўлган. 

Мазкур бозорда бундан уч йил олдин ҳам катта кўламдаги ёнғин содир бўлган эди. Натижада бозор ўнлаб миллион доллар зарар кўрган.   

Ёрлиқ