Венесуэлладаги мухолифат етакчиси АҚШ босимларига дучор бўлганини тан олди
(last modified Sun, 27 Jan 2019 15:25:22 GMT )
Январ 27, 2019 20:25 Asia/Tashkent
  • Венесуэлладаги мухолифат етакчиси АҚШ босимларига дучор бўлганини тан олди

Венесуэлла президентининг ўринбосари Каракас давлатининг мухолифат етакчисини мамлакатда Вашингтон назарга тутган сиёсатларини амалга ошириш учун АҚШ босимлари остида бўлганини эътироф этганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, маданият , туризм ва алоқа ишларидаги Венесуэлла президентининг муовини Жорж Родригес бугунги суҳбатида  давлат мухолифлари раҳбари Хуан Гуайдо АҚШ босимларига дуч келганини тан олган деб эълон этди.

Родригесга кўра,  Хуан Гуайдо  тарқатиб юборилган парламент раиси Дисдадо Абло ва социалистик партияси аъзоси Ферди Бернал билан учрашганида  АҚШ босимларига дучор бўлганини маълум этган.

Айтиш жоиздирки Венесуэлла давлати мухолифат раҳбари ўтган чоршанба куни ўзини Венесуэлла президенти деб эълон этганди.