Трамп: Давлат фаолияти яна бир бор тўхтатилади
(last modified Mon, 28 Jan 2019 07:47:53 GMT )
Январ 28, 2019 12:47 Asia/Tashkent
  • Трамп: Давлат фаолияти яна бир бор тўхтатилади
    Трамп: Давлат фаолияти яна бир бор тўхтатилади

АҚШ президенти Конгресс аъзоларининг Мексика билан девор қуриш бўйича бюджет маблағларини таъминлашларига ишонмади ва давлат фаолиятини яна бир бор тўхтатилишини маълум қилди 

Америка президенти Доналд Трамп Вол Стрит Журнал рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Конгресс аъзоларининг Мексика билан девор қуриш бўйича бюджет маблағларини таъминлашларига ишонмади ва давлат фаолиятини яна бир бор тўхтатилишини маълум қилди. 

Агар АҚШ маъмурияти ва конгресс чегарадаги девор қурилишини молиялаштиришни ўз ичига олувчи бюджет бўйича келиша олмаса, Трамп бюджет маблағларни қўллаш учун мамлакатда фавқулодда вазият киритиши мумкин.

Шатдаун — АҚШ федерал ҳукумати ишининг вақтинча тўхтатилиши 22 декабрдан буён давом этаётганди. Бунга демократлар ва республикачиларнинг Мексика билан чегарада девор қурилиши сабабли бюджет борасида келиша олмаганликлари сабаб бўлди.

Трамп 25 январда кутилмаганда демократларга ён босиб, 15 февралгача бир қатор давлат идораларининг вақтинчалик бюджетини имзолади. У шу билан АҚШ тарихида энг узоқ давом этган 35 кунлик “шатдаун”га чек қўйган. 

Трамп девор қуриш учун Пентагоннинг бюджет маблағларидан фойдаланиш мақсадида мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилиши мумкин. 

Ёрлиқ