Николас Мадуро муддатидан олдин парламент сайловларининг ўтказилишига рози
Венесуэла президенти муддатидан олдин парламент сайловларининг ўтказилишига розилик билдирди
Венесуэла президенти Николас Мадуро Спутник агентлиги билан қилган суҳбатида муддатидан олдин парламент сайловларининг ўтказилиши ижобий бўлиб, сиёсий музокаралар ва халқнинг овоз бериш йўли орқали ҳал этиб, ечим топиш учун қулай фурсат ҳисобланади.
Николас Мадурога кўра, ўз муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга Миллий ассамблея ҳам розилик билдирган ва буни қўллаб-қувватлаган.
Мадуронинг маълум қилишича, президент сайловлари яқин бир йил олдин ўтказилди ва у 68 фоиз овоз билан ушбу сайлов кампаниясида ғалабани қўлга киритган.
Ушбу бўлиб ўтган президент сайлови қонуний ва ҳақиқий ҳисобланади. Негаки ушбу сайлов шаффоф ва ошкора ўтган.
Шубҳасиз, Дональд Трамп мени ўлдириш ҳақида буйруқ бериб, Колумбия ҳукумати, Колумбия мафиясига мени ўлдиришлари кераклигини айтган. Агар мен билан бирор нарса содир бўлса, унда Дональд Трамп ва Колумбия президенти Иван Дуке бу нарсалар учун жавобгар бўлади - деди Николас Мадуро.