феврал 02, 2019 21:01 Asia/Tashkent
  • Тутанхамон дахмасининг сири фош бўлди
    Тутанхамон дахмасининг сири фош бўлди

Қадимги Миср фиръавни Тутанхамон қабрида 10 йил давомида таъмир ишларини олиб борган мутахассислар томонидан ХХ асрнинг бошларида дахма деворларидаги аниқланган излар ўлик бактериялар эканлиги аниқланди, дея хабар беради Daily Mail.

Таъмирлаш ишларини йиллар давомида Gettи консервация институти ҳамда Миср қадимий ишлар бўйича вазирлиги мутахассислари амалга оширган. Бироқ, улар илгари ўсаётган микроорганизмлар колониялари деб ҳисобланган деворлардаги изларни қолдиришга қарор қилган.

20-асрнинг 20 йилларида олинган тарихий фотосуратлар билан таққослаганда, доғлар ҳажми ўзгармаган, кимёвий таҳлиллар эса уларнинг ўлик бактериялар эканлигини ва мумия учун хавфсизлигини англатган.

Тутанхамон фиръавни милоддан аввалги 1332—1323 йилларда қадимги Мисрда ҳукмронлик қилган.

У 10 ёшида тахтга чиққан 19 ёшида вафот этган. Тутанхамон қабри 1922 йилда топилган. Бу ерда фиръавннинг мўмиёланган жасади билан лаҳадлар, шунингдек, кўп сонли нақшлар топилган. Узоқ вақт давомида унинг қабри «лаънатланганлигига» ишонилган, сабаби ўша вақтнинг матбуотида мозорни очган тадқиқотчилар сирли ҳолатларда вафот этганлиги ҳақида миш-миш тарқалган.

Бироқ кейин бу «фактлар» журналистлар томонидан «шов-шув» уйғотиш мақсадида амалга оширилганлиги маълум бўлган.

Ёрлиқ