БМТ: Жамол Қошиқчи қатлининг масъулияти Саудиялик мулозимлар зиммасидадир
феврал 08, 2019 18:33 Asia/Tashkent
БМТнинг ғайриқонуний ва ӯзбошимча қотилликлар бӯйича махсус докладчиси ӯз ҳисоботида Арабистоннинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи қатлининг масъулияти Саудиялик мулозимлар зиммасида эканлигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Жамол Қошиқчи қатли мавзусини тадқиқ қилиш гуруҳининг раҳбари Агнес Каламард ӯз ҳисоботида бу қотиллик арабистонлик мулозимлар қӯли билан режалаштирилган ва амалга оширилганини ёзди.
Дастлабки ҳисоботда келтирилишича, Риёз давлати Туркиянинг Жамол Қошиқчи қатли масаласини жиддий ӯрганиш ҳаракатларига қатъий қаршилик кӯрсатиб келган.