Европа иттифоқи Жамол Қошиқчининг ўлими юзасидан текширувнинг муфассал бўлишини талаб қилди
(last modified Sat, 09 Feb 2019 07:31:57 GMT )
феврал 09, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи Жамол Қошиқчининг ўлими юзасидан текширувнинг муфассал бўлишини талаб қилди
    Европа иттифоқи Жамол Қошиқчининг ўлими юзасидан текширувнинг муфассал бўлишини талаб қилди

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулига кўра, Жамол Қошиқчининг ўлими юзасидан мустақил текширув ишлари олиб борилиши керак. Европа иттифоқининг бу ҳақдаги ёндашуви ўзгарганича йўқ

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могеринининг матбуот котиби Мая Кутесянечич Анатолий агентлиги билан қилган суҳбатида Саудия арабистонининг Жамол Қошиқчини ўлимидаги роли ҳақида тўхталиб, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Агнес Каламарднинг текширув ишларига ишора қилиб шундай айтдики, Европа иттифоқининг бу ҳақдаги ёндашуви ўзгарганича йўқ. 

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг матбуот котибининг таъкидлашича, Жамол Қошиқчининг ўлими юзасидан мустақил текширув ишлари олиб борилиши керак. 

БМТ инсон ҳуқуқларининг махсус маърузачиси Агнес Каламард Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича халқаро текширув жамоасининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган. Унинг маълум қилишича, ушбу фожеали ва аянчли қатл Саудия арабистони расмийлари томонидан кўрилган чоралар ва режаларга асосан амалга оширилган. 

Ёрлиқ