феврал 09, 2019 19:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг Қошиқчи қатли хусусидаги янги ҳисоботи

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги саудиялик танқидчи журналист Жамол Қошиқчининг қатли хусусидаги янги ҳисоботини мамлакат конгрессига топширганини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ ТИВ-и  жума куни АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатли борасида янги маълумотларни  мамлакат конгрессига топширган деб эълон қилди.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотлар тафсилотларини эълон қилмаган, аммо пайшанба куни Нью-йорк таймс газетаси,  АҚШ хавфсизлик ташкилоти Саудия режими валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг телефон орқали суҳбатларини эшитиши билан уни бир йил олдин  хусусий  йиғилишда Қошиқчини қатл  этишга буйруқ берганини аниқлашди деб маълум қилди.

Хабарга асосан, Бин Салмон 2017 -чи йилда ўзининг етакчи ёрдамчиларидан бирига Қошиқчи Риёзга қайтиб келмаганида ва танқидларни тўхтатмаганида, уни йўқ қилиши ҳақида гапирган.

Ёрлиқ