Америкалик адмирал АҚШни Россия ва Хитойга қарши кўпроқ тажовузкорлик кўрсатишга чақирди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари амалиётлари раҳбари адмирал мамлакат ҳукуматини Россия ва Хитойга қарши ҳужумга ўтишга чақирди
Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари амалиёти раҳбари адмирал Жон Ричардсон мамлакат ҳукуматини Россия ва Хитойга қарши ҳужумга ўтишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россия ва Хитойга нисбатан кўпроқ тажовузкорлик кўрсатиши керак.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Азов денгизидаги Россиянинг ҳаракатлари сабабли Вашингтон биринчи бўлиб зарба бериши лозим.
Шунингдек, АҚШ мудофаа вазирлигининг - Пентагон ҳаво кучлари бўйича масъули Ҳитер Вилсон ҳам жума кунги чиқишида, Вашингтон Россия ва Хитой билан рақибликда беш баробар гипер товушли ракеталарни ривожлантиришга яқинлашиб қолганини маълум қилган эди.