Британия қироличасининг турмуш ўртоғи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширди
(last modified Sun, 10 Feb 2019 09:16:40 GMT )
феврал 10, 2019 14:16 Asia/Tashkent
  • Британия қироличасининг турмуш ўртоғи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширди
    Британия қироличасининг турмуш ўртоғи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширди

Британия қироличасининг турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги шаҳзода Филип ҳайдовчилик гувоҳномасини мамлакат полициясига топширди

Британия қироличаси Елизаветта IIнинг турмуш ўртоғи, ёзда ўзининг 97 ёшини нишонлайдиган Эдинбург герцоги шаҳзода Филип, унинг иштирокида январь ойида содир бўлган ЙТҲдан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномасини топширди. 

Масала синчиклаб ўрганилгач, герцог ўз ихтиёри билан ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишга қарор қилган, — дейилади баёнотда.

Image Caption

 

17 январь куни шаҳзода Филипп бошқарувида бўлган ўз автомобилида, Сандрингемнинг қироллик поместияси яқинида КИА автомобили билан тўқнашиб кетган.

Эдинбург герцогининг машинаси ағдарилиб кетган. Шаҳзода Филип автоҳалокат оқибатида жабрланмаган. У бўлиб ўтган ҳодиса учун узр сўради. Шаҳзода Филип қишнинг қуёши кўзини қамаштирганини, оддий шароитларда бундай ҳодиса бўлиши даргумонлигини маълум қилган.