Мьянмада роҳинжа болалари тириклайин ёқиб юборилган
(last modified Wed, 13 Feb 2019 08:16:03 GMT )
феврал 13, 2019 13:16 Asia/Tashkent
  • Мьянмада роҳинжа болалари тириклайин ёқиб юборилган
    Мьянмада роҳинжа болалари тириклайин ёқиб юборилган

БМТнинг Мьянма бўйича халқаро комиссияси аъзоси: Мьянмада роҳинжа болалари мамлакат армияси томонидан тириклайин ёқиб юборилган

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Кумарасвами Мьянманинг Аракан штатида юз берган қонли воқеалар бўйича текширув ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, Мьянма ҳарбийлари Араканнинг маҳаллий аҳолисига нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлган. 

“Баъзи болаларни оиласидан маҳрум қилишган, баъзиларини тириклайин оловга ташлашган. Бу – даҳшат, – деди Кумарасвами. – Мусулмон роҳинжалар ва Мьянмадаги бошқа миллий озчиликларга нисбатан ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этилган. Биз Аракандаги геноцидга алоқадор шахсларнинг рўйхатини туздик. Гап олти генерал ҳақида бормоқда”.  

Радхика Кумарасвами Мьянма армияси ҳали ҳам Араканда фаол равишда операциялар ўтказаётганини, бу ерда ҳарбийлар ва радикал буддавийлар ўн мингдан ортиқ мусулмонни ўлдирганини, уч юздан зиёд қишлоқни йўқ қилиб юборганини билдирди.