Горбачев АҚШни INF битимидан чиқишини танқид қилди
(last modified Wed, 13 Feb 2019 14:52:24 GMT )
феврал 13, 2019 19:52 Asia/Tashkent
  • Горбачев АҚШни  INF битимидан чиқишини танқид қилди

Собиқ шўролар иттифоқининг сўнгги раҳбари АҚШ давлатини Россия билан имзолаган ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталар битими -/INF/ дан чиқишидан мақсадини дунёда ҳарбий гегемонлик қилиш ва ўз истак хоҳишини бошқа давлатларга ўткакзишдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади.

Ўзи мазкур битимни имзолаган шахсияларидан бири бўлган собиқ шўролар иттифоқининг сўнгги раҳбари Михаил Горбачев  Россиянинг "Ведемости" газетасига берган интервьюсида  /INF/ дан чиқишдан АҚШ мақсади дунёда ҳарбий етакчига айланишга қаратилган деб айтди

Горбачев шунингдек, иккитомонлама музокараларни тўхтатилишига қаратилган АҚШдаги ўта қийин вазиятга тўхталиб, Россия давлати мазкур битимга қарши масаласига музокара ўтказишга тайёрдир деб ишонтирди.

У ўз сўзларида  бугунги оғир вазиятни,  дунёдаги стратегик вазиятни нотинч бўлиш, янги қурол-яроқ,  рақобатлари ва халқаро сиёсатидагии қўзғолонларга сабаб бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки 1987 йилда Шўролар Иттифоқининг раҳбари Михаил Горбачев ва АҚШнинг собиқ президенти Ролан Рейган  Вашингтонда INF -ўрта ва кичик масофага мўлжалланган битимни имзолашганди.

Ёрлиқ