Трампнинг Венесуэла ички ишларига аралашишлари давом этияпти
АҚШ президенти яна бир бор Венесуэла ички ишларига аралашиб, Венесуэла бўйича қандай чоралар кўрилишини кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни Венесуэла ички ишларига аралашуви давомида яна бир бор иддао билан чиқиши қилиб, Венесуэладаги ҳозирги вазият ташвишли деб атади.
Шунингдек, Венесуэла президенти Николас Мадуро чоршанба куни Ливаннинг ал-Миёдин телеканали билан қилган суҳбатида шундай айтдики, агар АҚШ журъат қилиб Венесуэла ерининг бир парчасини ишғол этса, ушбу мамлакат иккинчи Ветнамга айланади.
Николас Мадуронининг қайд этишича, агар АҚШ империализми бир кун келиб Венесуэалага қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга оширса, жаҳон ҳамжамияти АҚШга қарши қўзғалон кўтаради.
Араб ва мусулмон биродарлар ҳамда дунёнинг барча халқлари Венесуэлани ҳимоя қилиш учун ўз ҳиссаларини қўшади.