21-феврал Халқаро она тили куни
ЮНЕСКО бош конференцияси томонидан 1999 йилда 21 феврал “Халқаро она тили куни” деб эълон қилинди
Мазкур сана ЮНЕСКО томонидан 2000 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонланиб келинмоқда.
21 февраль – Халқаро она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади.
Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади. Халқаро тиллар — турли давлатлар халқларининг алоқа воситаси бўлиб хизмат қиладиган тиллар. Табиий тилларга ва сунъий тилларга бўлинади.
ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига кўра, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тиллар сони 8 мингтагача етган бўлса, ҳозирги кунда сайёрамизда 6 мингдан зиёд тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида. Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатлар тилларидир. Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, айримлари бундан ҳам бебаҳра.
Маълумки, тиллар инсониятнинг моддий ва маънавий меросини асрашнинг энг кучли воситаси ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, дунёда мавжуд бўлган қарийб 6 мингта тилнинг ярми батамом йўқ бўлиб кетиш хавфи бор.