Покистон армияси томонидан Ҳиндистоннинг икки ҳарбий самолёти уриб туширилди
Покистон ахборот манбалари мамлакат армияси ҳаво- кучлари томонидан Ҳиндистон қуролли кучлари қирувчи самолётларидан иккитасини урииб туширилганлиги ҳақида хабар тарқатишди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Покистон оммавий ахборот воситалари мамлакат армияси манбаларига таняиб, Покистон ҳаво ҳудудларини бузган Ҳиндистоннинг икки ҳарбий самолётини Покистон армияси томонидан нишонга олиниб, уриб туширилганлигини эълон қилди.
Мазкур хабарга асосан уриб туширилган Ҳиндустон ҳарбий самолётларидан бирининг қолдиқлари Покистон ҳудудида ва бошқаси Ҳиндистон назорати остидаги Кашмир минтақасида тушган.
Ҳарбий самолётлар учувчилари ҳам ҳалок бўлган.
Покистон ахборот телеканали ҳам Ҳиндистон армиясини Покистон ҳудудларини нишонга олиши ортидан Покистон ҳам Ҳиндистонга жавоб қайтарганини маълум қилди.
Ҳиндистон армияси масъулларидан бири ҳам ҳар қандай ҳужумларга қарши кураш учун Ҳиндистон ғарбидаги денгиз кучлари қўмондонлигини шай ҳолатга келтирилганлигини хабар қилди.