Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув давом этмоқда
(last modified Thu, 28 Feb 2019 11:17:00 GMT )
феврал 28, 2019 16:17 Asia/Tashkent
  • Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув давом этмоқда

Оммавий ахборот воситалари Кашмирнинг баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув вужудга келгани ҳақида хабар беришди.

Урду тилидаги Саҳар радиотелеканалининг тарқатган хабарига кўра, Ҳиндистон мудофаа манбалари бугун Покистон ер ҳудудларида жойлашган террористик гуруҳларнинг қароргоҳларига қарши Ҳиндистон армиясининг қилган ҳужумидан ҳамда Покистон армияси томонидан Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолёти уриб туширилганидан икки кун ўтгач икки мамлакат ўртасидаги кескинликлар янада қизғин авж олган ҳамда иккита қўшни мамлакатнинг Кашмир баҳсли минтақасида ҳам вазъият кескин оғирлашиб қолган. 

Бу хабарга кўра, Кашмир баҳсли минтақасида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудларида юзага келган энг охирги тўқнашувда икки томон бирбирига оғир зарбалар етказишди ва бу зарбалар давом этмоқда.

Покистон ва Ҳиндистон чегарачиларининг бирбирларига қарата ўқ отишлари ва турар-жой минтақаларини нишонга олишлари халқнинг ўз яшаш жойларини тарк этишлари, мадрасаларнинг ёпилиши ва хавфсиз жойларга паноҳ олишлари сабабига айланди.

Ана шундай бир вазъиятда, Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмир минтақасидаги халқлар бугун кашмирликларни қатл этилиши ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ҳужумида Ҳуррият конфренцияси раҳбарларини ҳибсга олинишига қарши эътироз билдириб, очлик эълон қилишди.