Америка Эронга қарши ўз позициясини давом эттирмоқда
(last modified Sat, 02 Mar 2019 07:53:48 GMT )
март 02, 2019 12:53 Asia/Tashkent
  • Америка Эронга қарши ўз позициясини давом эттирмоқда

Америка президентининг ўринбосари Теҳронга қарши асоссиз ва мантиқсиз иддаоларини такрорлаш зимнида, Вашингтон Эронга қарши ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттиради,-деб таъкидлади.

Оқ Уй вебсайтининг тарқатган хабарига кўра, Америка президентининг ўринбосари Майк Пенс Эрон билан ядровий келишувдан чиқиш учун Америка президенти Дональд Трампнинг қарорини яна бир маротаба қўллаб қувватлади ва бу келишувни "фожиали" деб билди.

Бу изҳорот шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф жума куни Баржом ядровий келишувини қўллаб-қувватлаш зимнида, бу келишувни "10 йиллик музокара ва қарамақаршиликнинг самараси" деб билди ва Дональд Трампга хитоб айлаб, Трамп бу келишувдан яхшироқ келишувга эришолмайди,-деб таъкидлади. 

Трамп 2018 йил 8 май ойида Баржом ядровий келишувда ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни поймол этиб, биртомонлама ушбу халқаро келишувдан чиқди ва Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта жорий этди. Трампнинг бу сайъ-ҳаракати дунё жамоатчилиги, айниқса Баржом ядровий келишувига имзо чекувчи томонларнинг жиддий танқидларига юзмаюз бўлди.  

Ёрлиқ