Покистон ҳинд учувчисини ватанига қайтарди
Покистон ушбу мамлакатда асирликка тушган ҳиндистонлик учувчи Абҳи Нанданни Ҳиндистон ҳарбий расмийларига қайтарди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Покистон хавфсизлик кучлари Покистонда қўлга олинган ҳиндистонлик учувчини жума куни икки мамлакат чегара пунктида жиддий хавфсизлик чора-тадбирлар остида Ҳиндистон ҳаво кучлари етакчи расмийларига топширди.
Покистон бош вазири Имронхон пайшанба куни Исломобод Покистонда қўлга олинган ҳиндистонлик учувчини тинчлик йўлида амалга оширилган сайъ-ҳаракат унвонида Ҳиндистонга топширади,-деб айтган эди.
Покистон армияси ҳаво кучлари чоршанба куни эрталаб Покистон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилган Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётини уриб туширди ва бир учувчини асирликка олди.