Ҳиндустон назорати остидаги Кашмирда тўқнашувлар давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43909
Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир баҳсли минтақасидаги чегара ҳудудида отишма содир этишди
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
март 02, 2019 21:14 Asia/Tashkent
  • Ҳиндустон назорати остидаги Кашмирда тўқнашувлар давом этмоқда

Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир баҳсли минтақасидаги чегара ҳудудида отишма содир этишди

Рўй берган ҳодиса оқибатида камида 6 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган, яна 6 нафари яраланган.

Покистон ҳукуматидан билдиришларича, Ҳиндистон қўшинлари Кашмир ҳудудидаги чегараолди қишлоқларига тартибсиз зарбалар берган, бунинг натижасида ёш бола ҳам ҳаётдан кўз юмди.

Аниқлик киритилишича, артиллериядан ўққа тутиш оқибатида яна уч киши жароҳатланган. Шунингдек, бир нечта уй бутунлай вайрон бўлди.