Жазоирда талабалар Жазоир президентига қарши намойиш ўтказишмоқда
(last modified Tue, 05 Mar 2019 15:44:09 GMT )
март 05, 2019 20:44 Asia/Tashkent
  • Жазоирда талабалар Жазоир президентига қарши намойиш ўтказишмоқда
    Жазоирда талабалар Жазоир президентига қарши намойиш ўтказишмоқда

Жазоирда талабалар мазкур мамлакат президентининг яна бир бор президент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйганига эътироз билдириб, норозилик намойишлари ўтказишди. 

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жазоирда талабалар мазкур мамлакат президентининг яна бир бор президент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйганига эътироз билдириб, норозилик намойишлари ўтказишди. 

1 март куни Бутафлиқанинг навбатдаги президентлик муддатига ўз номзодини илгари суришини эълон қилганига жавобан Жазоирда кўп минглик норозилик намойишлари бошланиб кетган. 

Жазоир президенти, 82 ёшли Абдулазиз Бутафлиқа апрелда бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирок этмоқчилигини маълум қилди, бироқ уларда ғалаба қилгандан кейин истеъфога кетишга ваъда берди. 

Бутафлиқанинг вакили томонидан телевидение орқали ўқиб эшиттирилган баёнотига кўра, у қайта сайлангандан кейин бир йил ичида муддатдан аввал сайловлар ташкиллаштиришга тайёр.  

Ёрлиқ