Помпео АҚШ томонидан Ол Сауд режимини ҳимоя этилаётганини олқишлади
АҚШ ТИВ раҳбари АҚШ томонидан Саудия Арабистони режимини ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилиниши ҳамда бу режимнинг Яманга қарши ваҳшиёна ҳужумларини олқишлашда Риёз давлати Вашингоннинг муҳим ва стратегик шеригидир деб изоҳлади.
АҚШ ТИВ интернет сайтининг хабар қилишича, Iowa штатидаги ўқувчилар тўпламида сўзга чиққан Майк Помпео яна бир бор Эрон яманликларга қурол- яроқлар етказиб бермоқда, яманликлар эндиликда Арабистонни нишонга олиши мумкин бўлган ракеталар ишлаб чиқаришган деб иддоа қилди.
Аммо Эрон ҳардоим АҚШнинг барча иддаоларини рад этиб, Яман ички ишларида аралашмаганини таъкидлаб келмоқда.
Эрон шунингдек Ол Сауд режимининг Ғарбдаги иттифоқчилари асоссиз иддаолар ўрнида Ол Саудга қурол- яроқ етказиб беришни тўхтатиши керак деб эълон қилмоқда.
АҚШ намояндалар мажлиси 4 йилдан бери Ол Сауд режимини Яманга қарата ҳужумларини қўллаб- қувватламоқда.