АҚШ сенаторлари Арабистонда Америка фуқаросини қийноққа солинганига аксиламал кўрсатишди
Демократлар сенаторлари АҚШ давлатини Саудия Арабистонида АҚШлик фуқаросини қўлга олиниши ва қийноққа солинишига нисбатан сукут сақлаётганини танқид қилишди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, АҚШ сенати демократлар аъзоси Дик Дорьбин, Арабистондаги ваҳшиёна ҳатти-ҳаракатлар учун бу режим валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни жавобгарликка тортишни талаб қилди.
Дорбин ўз сўзларида АҚШ президенти Дональд Трамп ва мамлакат ТИВ раҳбари Майк Помпео ушбу диктаторни қўллаб қуватлашни тўхтатиб, нотўғри ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари сабаб уни жавобгарликка тортишлари керак деб изоҳлади.
Бошқа томондан АҚШ сенати ташқи алоқалар қўмитасининг етакчи аъзоси Боб Манандз асли арабистонлик бўлган АҚШ фуқароси Валид Фатиҳийни Арабистонда қийноққа солингани тўғрисидаги ҳисоботларга норзилик билдирган.
Икки фуқаролик паспортига эга Фатиҳий 2017 йилдан бери Арабистон қамоқхонаисда ҳисобга олинган.