Венесуэлла давлати Германия элчисини чиқариб юборди
(last modified Thu, 07 Mar 2019 06:56:25 GMT )
март 07, 2019 11:56 Asia/Tashkent
  • Венесуэлла давлати Германия элчисини чиқариб юборди

Кеча Венесуэлла давлати, Каракасни тарк этиши учун Германия элчисига 48 соат муҳлат берганини эълон қилди.

Каракас давлати тарқатган баёниясида, Германия элчиси Венесуэлла ички ишларида аралашишда айбланмоқда.

Венесуэлладаги Германия элчиси Даниэл Мартин Каракас давлати мухолифат гуруҳи раҳбари Хуан Гуайдони мамлакат пойтахти аэропортида  кутиб олгани айтилади.

Германия давлати  Гуайдонинг сиёсий фаолиятини расман тан олган.

Айтиш жоиздирки Венесуэлла мухолифат гуруҳи раҳбари Хуан Гуайдо АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ҳимояти билан ўзини Венесуэлла президенти деб таништиради. Аммо Каракас давлати ушбу иддаосини қонуний президент Николас Мадурога қарши давлат тўнтаруви  деб эълон қилди.

Кўп мамлакатлар жумладан Эрон, Россия ва Хитой ҳам АҚШнинг ушу ҳатти -ҳаракатини қоралашмоқда.

 

Ёрлиқ