АҚШлик аёл сенатор жинсий зўравонликка дучор бўлганини фош этди
(last modified Thu, 07 Mar 2019 09:28:32 GMT )
март 07, 2019 14:28 Asia/Tashkent
  • АҚШлик аёл сенатор жинсий зўравонликка дучор бўлганини фош этди

АҚШ сенаторларидан бири, АҚШ армиясида хизмат қилган чоғида жинсий тажовуз қурбони бўлганини фош қилди.

"Ҳил" ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШнинг Аризона штати сенаторларидан бири Марта Максли мамлакат ҳаво -кучларида хизмат қилиши пайтида жинсий зўравонлик қурбони бўлганини фош этди.

АҚШнинг ушбу аёл сенатори  мамлакат армиясида жинсий зўравонликлар ва тажовузларни олдини олишни талаб қилди.

 Сенат ҳарбий хизмати қўмитаси йиғилишида АҚШ армиясида жинсий зўравонликларга нисбатан чоралар кўриш ва бундай ҳодисаларни олдини олиш мавзусида нутқ сўзлаган Максли дедики мамлакат ҳаво кучларида жинсий зўравонликлар тобора ошиб бормоқда.

Максли айни ушбу ҳодиса туфайли армияни тарк этганини ҳам маълум қилди.