АҚШ ва Толибон гуруҳи музокараси натижасиз тугади
(last modified Sat, 09 Mar 2019 06:45:19 GMT )
март 09, 2019 11:45 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Толибон гуруҳи музокараси натижасиз тугади
    АҚШ ва Толибон гуруҳи музокараси натижасиз тугади

Толибон гуруҳига яқин манбанинг маълум қилишича, Толибон ва АҚШ ўртасида Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган бешинчи музокараси натижасиз тугаган

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳига яқин манбанинг маълум қилишича, Толибон ва АҚШ ўртасида Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган бешинчи музокараси натижасиз тугаган. Эҳтимол икки тарафнинг кейинги олтинчи музокараси ҳам кейинроқ ўтказилиши мумкин. 

Толибон гуруҳи хорижлик ҳарбийларнинг жумладан АҚШ ҳарбий кучларининг Афғонистондан чиқиб кетишини талаб қилишмоқда. Аммо, Америка ушбу талабга қарши чиқияпти. 

Вашингтон Таймз рўзномасининг бу ҳақда ёзишича, Америка Толибон гуруҳига келгуси беш йилда ўз ҳарбийларининг Афғонистондан олиб кетишларини таклиф қилишди. Бироқ, Толибон гуруҳи АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан бир йил ичида чиқиб кетишларини талаб қилишди.  

Ёрлиқ