Хитой яна АҚШни огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44145-Хитой_яна_АҚШни_огоҳлантирди
Хитой ТИВ раҳбари Венесуэллага қарши АҚШ жорий этган янги санкциялар ҳамда Каракас ички ишларида Вашингтон масъулларининг аралашуви тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди.
(last modified 2019-03-09T14:54:32+00:00 )
март 09, 2019 19:54 Asia/Tashkent
  • Хитой яна АҚШни огоҳлантирди

Хитой ТИВ раҳбари Венесуэллага қарши АҚШ жорий этган янги санкциялар ҳамда Каракас ички ишларида Вашингтон масъулларининг аралашуви тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи ҳар бир мамлакат ички ишлари  хусусида фақат халқи қарор чиқариш ҳаққига эга бўлганини таъкидлаб, Венесуэлла ички ишларида АҚШ давлат масъулларининг аралашиши  фожиали йўналишга қадам қўйишдир деб изоҳлади.

Хитой ташқи ишлар вазири шунингдек  Пекин давлати Венесуэлла президенти Николас Мадуро ва бу мамлакат мухолифат кучлари раҳбари ўртасидаги музокараларни қўллаб-қувватлайди, зеро бу мамлакат халқи учун тинчлик ва осойшталикни таъминланишини истайди деб қўшимча қилди.