Медведев: Қрим доимо Россиянинг ажралмас бир минтақаси бўлиб қолади
(last modified Tue, 19 Mar 2019 10:21:30 GMT )
март 19, 2019 15:21 Asia/Tashkent
  • Медведев: Қрим доимо Россиянинг ажралмас бир минтақаси бўлиб қолади

Кеча Россия бош вазири Қрим ярим оролини Россияга қўшиганлигининг 5-чи йилиги маросимида, Қрим ярим ороли ҳардоим Россиянинг бир қисми бўлиб олади деб айтди.

Форс ахборот агентлигингн хабар қилишича, Россия бош вазири Дмитрий Медведев  бу маросимда Қримда юз берган сўнгги 5 йил ичидаги ўзгаришлар вва бу минтақа иқтисодий вазъиятини янада яхшиланганига тўхталиб, яқинда Россия давлати  Қрим ярим оролининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун янги лойиҳаларни тасдиқлаган деб изоҳлади.

Дмитрий Медведев шунингдек, келаси 3 йил ичида,  310 миллиард доллар маблағларни Қрим ярим оролини иқтисодий ривожланиши учун ажратилганини таъкидлади.

У ўз сўзларида Украина бўҳрони ҳамда Қрим ярим оролини Россияга қўшилгани баҳонаси билан Россияга қарши Ғарб давлатларининг санкцияларига ишора қилар экан,  барча иқтисодий санкциялар ва сиёсий босимлар ҳеч қандай натижа бермайди деб қўшимча қилди.