март 21, 2019 10:06 Asia/Tashkent
  • Италияда террорчи  ҳайдовчи ичида ўнлаб нафар бола бўлган мактаб автобусини ёқиб юборди

Италиянинг Милан шаҳри яқинида мактаб автобуси ҳайдовчиси йўналишни ўзгартирди, полициячилар таъқиб эта бошлаганидан кейин эса унга бензин қуйиб, ёқиб юборди

Келиб чиқиши Сенегалдан бўлган 47 яшар ҳайдовчи Ўрта ер денгизида мигрантлар ҳалок бўлишини тўхтатмоқчи эканлиги ва автобусда ҳеч ким омон қолмаслигини айтиб бақирган.

Полициячилар ёнаётган автобус ойнасини синдирди ва унинг ичидаги 51 нафар бола ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган катталарни қутқарди. 14 киши тутундан заҳарланди, ҳеч ким жиддий жароҳат олмади.

 

Ёрлиқ