Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44528-Европадаги_энг_йирик_масжид_ўзбек_меъморлари_лойиҳаси_асосида_қурилади
Чеченистонда жорий йил май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади.
(last modified 2019-03-23T06:00:55+00:00 )
март 23, 2019 11:00 Asia/Tashkent
  • Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилади

Чеченистонда жорий йил май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади.

Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 000 киши намоз ўқишига мўлжалланган.

Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган.

Масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими эса италиялик мутахассисларга ишониб топширилган.

«Грозний» телерадиокомпаниясига кўра, қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган ушбу масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилмоқда.