Парижда "сариқ жилетлиларга" қарши кураш учун Франция қуролли кучлари жойлаштирилган
Франция давлати капиталистик сиёсатларга қарши кўча -намойишларининг 19-чи ҳафтасида "сариқ жилетлилар" га қарши кураш олиб бориш учун қуролли кучларини Париж шаҳрида жойлаштирди.
Алҳадс телеканалининг хабар қилишича, Парижда " сариқ жилетлилар" га қарши кураш учун армияни жойлаштирилгани туфайли бу шаҳар сиймоси ҳарбий шаклини олган.
" Сариқ жилетлилар" эътирозли намойишларини бостиришда Франция полициясининг кучсизлиги ортидан Париж давлати пойтахтдаги давлат идоралари ва биноларини ҳимоя қилиш мақсадида шаҳарга армияни жойлаштирди.
Айтиш керакки Францияда солиқни кўпайгани туфайли ўтган йилнинг 17 ноябрида " сариқ жилетлилар" нинг эътирозли намойишлари бошланиб ҳозиргача давом этмоқда.
Хабарларга кўра бу эътирозлар жараёнида ҳозиргача 10 нафар ҳалок бўлиб, 3 минг 300 нафар жароҳат олган.