март 25, 2019 12:43 Asia/Tashkent
  • Америка бомбардимончи самолётлари Россия чегара яқинида яна парвоз қилди

Россия оммавий ахборот воситалари жосуслик қилиш учун Россия чегара ҳудудлари яқинида Американинг ҳарбий "Боинг" русумли самолётлари учганидан яна хабар берди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Каленинград минтақасидаги Россия ҳаво ҳужумларига қарши кемасининг берган маълумотига биноан RC-135V русумли разведка ва жосуслик қиладиган бу самолёт Россиянинг ғарбий чегара яқинида 35 минг метр баландликда мушоҳада этилган. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Россиянинг ҳарбий таъсисотлари ва ушбу мамлакатнинг чегара ҳудудлари яқинида учувчисиз учоқлар ва хорижий раведка қилувчи самолётларнинг учиши собиқаси бўлмаган тарзда авж олган. 

Бир неча кун олдин Россия мудофаа вазирлиги АҚШ-нинг узоқ масофага қанотли ракеталар ва авиабомбаларни ташувчи бир нечита B-52H стратегик бомбардимончиси  бир неча соат фарқ билан Калининград вилояти яқинидан учиб ўтди,-деб хабар берди. 

Ҳарбий экспертларга кўра, америкалик ушбу бомбардимончи самолётлар Болтиқ денгизи минтақасидаги Россия марраларига зарба беришни машқ қилган. 

 

 

Ёрлиқ