Бруней султонлигида ​зинокорлар ва бесоқолбозлар тошбўрон қилинадиган бӯлди
(last modified Sat, 30 Mar 2019 07:05:00 GMT )
март 30, 2019 12:05 Asia/Tashkent
  • Бруней султонлигида ​зинокорлар ва бесоқолбозлар тошбўрон қилинадиган бӯлди

Жорий йилнинг 3 апрелидан эътиборан Бруней султонлигида зино қилган эр ёки хотинларга, шунингдек, бир жинсли алоқага киришганларга тошбўрон жазоси жорий этилади. Ўғрининг эса қўли кесилади. Бу ҳақда NY times хабарбермоқда.

Султонлик қонунчилигида бу ўзгаришларни халқаро ташкилотлар, айниқса, Халқаро амнистия ташкилоти қаттиқ қоралаб, Бруней ҳукмдорини жиноятчиларга шаръий жазо бериш усулларидан воз кечишга чақирди. Бироқ султонлик чақириқларга қулоқ солмоқчи эмас. Султонлик баёнотига кўра: «Биз ўзгаларга ҳурмат кўрсатганимиздек, улар ҳам бизга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари керак!».

Эслатиб ўтамиз, Брунейда 2014 йилдан шариат қоидалари босқичма-босқич жорий этиб келинмоқда.