Афғонистонда АҚШ ҳарбий колоннасига ҳужум уюштирилди
Афғонистон шимолидаги АҚШ ҳарбий кучлар колоннасига уюштирилган ҳужумда 3 нафар АҚШлик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистондаги расмий манбалар, кеча мамлакат шимолидаги Багром минтақасида АҚШ ҳарбий кучлар колоннаси йўлида ўрнатилган бомбани порталаганида 4 нафар улар жумласидан 3 нафар АҚШлик ҳарбийлар ҳалок бўлганлигини эълон қилишди.
Толибон наттоғларидан бири Забеҳуллоҳ Мужоҳид бу ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олганини таъкидлаб, бу ҳужумда АҚШ армиясига тегишли ҳарбий машина нобуд этилганини эъоон қилди.
Афғонистондаги НАТО кучлари ва АҚШ ҳарбийлари бу ҳужум борасида ҳозиргача баёнот чиқаргани йўқ.
2001 -чи йилда Афғонистонга қарши АҚШ ҳарибй ҳужумларини бошлаганидан бери, 2400 нафар АҚШлик ҳарбийлар ҳалок бўлиб, 20 минг 200 нафар жароҳат олган.
-
НАТО: Афғонистондаги ҳарбий кучларимиз сонини камайтирмоқчи эмасмиз
-
Афғонистондаги АҚШ ва НАТО ҳарбийлари шай ҳолатга келтирилди