Британия Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлади
(last modified Tue, 16 Apr 2019 11:03:38 GMT )
апрел 16, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Британия Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлади

16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар фаоллашаётгани мамнуният билан қайд этилди. 2018 йили ўзаро савдо олдинги йилга нисбатан 37%га ўсиб, 235,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди, Британия Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестиция ҳажми бўйича 5-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон-Британия муносабатларини янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди ва 2019 йилда ўтказиладиган тадбирлар режаси бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашиш чоғида Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор қаратилди. Британия томони афғонлараро тинчлик мулоқотига кўмаклашиш ва Афғонистонда йирик инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон таълим муассасалари амалиётида тегишли стандартлар ва тажрибани қўллаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ёрлиқ