АҚШ давлати Россияда қўлга олинган АҚШлик денгизчи тақдиридан хавотирда
(last modified Wed, 01 May 2019 08:07:37 GMT )
май 01, 2019 13:07 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Россияда қўлга олинган АҚШлик денгизчи тақдиридан хавотирда

Вашингтон ўз хавотирланишида Россияда жосусликда айбланиб, қўлга олинган АҚШлик денгизчини озод этилишини сўради.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Москвадаги АҚШ элчихонаси тарқатган баёниясида,  жосусликда абйланиб қўлга олинган АҚШлик ҳарбийси Пол Веланнинг узоқ муддатга қамоқда сақланаётганидан хавотирланиш билдирди.

Москвадаги АҚШ элчихонасининг ушбу изҳоротини  Пол Уилан делоси тўғрисидаги энг жиддий баёнот эканлиги айтилади. Айтиш керакки АҚШлик ҳарбийси ўтган йилнинг 28 декабрида Россиядаги меҳмонсаройларнинг бирида қўлга олиниб жосусликда айбланди.

Пол Уиланнинг ўзи АҚШ, Британия, Канада ва Ирландия фуқарорлигини олган. Айби исботланганида 20 йил қамоққа ҳукм қилиниши кутилмоқда.

Москва давлати АҚШ президентлик сайловларида аралашмаганини таъкидламоқда

Москва: Россиянинг Венесуэладаги ҳарбий ҳузури икки томонлама келишувларга асосланган

Ёрлиқ