Пентагон тинч аҳолини ўлдиришини тан олди
(last modified Fri, 03 May 2019 13:26:53 GMT )
май 03, 2019 18:26 Asia/Tashkent
  • Пентагон тинч аҳолини ўлдиришини тан олди

Америка мудофаа вазирлиги (Пентагон) пайшанба куни чиқарган ўз баёниясида, 2018 йилда Америка ҳғарбийлари ўтказган амалиётларда 120 нафар тинчи аҳоли ўлдирилганини эътироф этди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Пентагон мазкур одамлар Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Сомалида ўлдирилганини эълон қилди. 

Конгресснинг талаби билан тайёрланган Америка мудофаа вазирлигининг ҳисоботига кўра, америкалик ҳарбийлар томонидан ўтказилган амалиётлар натижасида Афғонистонда76 нафар, Сурия ва Ироқда 42 нафар ҳамда Сомалида эса  2 киши ўлдирилган. 

Бу ҳисоботга кўра, ўтган йили Ливия ва Яманда Американинг ер ва ҳаводан уюштирилган ҳужуми натижасида ҳеч ким ҳалок бўлгани йўқ.

Америка охирги йилларда террористик гуруҳлар билан қарши курашиш баҳонаси билан бир неча маротаба турли мамлакатларнинг тинч аҳолисини нишонга олди.