Лоҳур шаҳридаги бугунги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди
(last modified Wed, 08 May 2019 11:33:21 GMT )
май 08, 2019 16:33 Asia/Tashkent
  • Лоҳур шаҳридаги бугунги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди

Покистоннинг Лоҳур шаҳрида юз берган бугунги портлашда ҳалок бўлган шахслар сони ўн нафарга етди.

Урду тилидаги Саҳар телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Покистоннинг Панжоб штати маркази Лоҳур шаҳрида юз берган, бугунги портлашда, ўн нафар хавфсизлик кучлар ҳалок бўлиб, 25 нафар жароҳат олди. Жароҳат олган шахсларнинг аҳволи оғир дея хабар қилинмоқда.

Портлаш Лоҳур шаҳридаги Дото Дарбор зиёратгоҳи яқинида юз берган.

Бу ҳужум учун масъулиятни Покистондаги Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.

Покистон бош вазири Имрон Хон  бегуноҳ инсонларни қону тўпроққа белантирган терорчиларни кечириш мутлақо мумкин эмас дея айтди. 

 

Ёрлиқ