Ҳиндистонда олтин контрабандасида айбланган туркманистонликлар ушланди
(last modified Thu, 09 May 2019 11:39:47 GMT )
май 09, 2019 16:39 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистонда олтин контрабандасида айбланган туркманистонликлар ушланди

Ҳиндистон хавфсизлик кучлари Деҳли аэропортида ноқонуний равишда олтин олиб киришга уринган 4 нафар туркманистонликларни қўлга олдилар.

Ҳиндистон манбаларига таяниб, Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, 4 нафар туркманистонликлар 288 минг долларга тенг олтинни Ҳиндистонга олиб киришга уринган.

Эслатиб ўтамиз олдин ҳам Деҳлида Туркманистоннинг 28 нафар фуқаролари 900 минг долар маблағидаги жавоҳирларни контрабанда этишда айбланиб қўлга олинганди.

 

Ёрлиқ