Террорчилар Покистоннинг Балучистон штатидаги меҳмонхонага ҳужум қилишди
(last modified Sun, 12 May 2019 07:02:19 GMT )
май 12, 2019 12:02 Asia/Tashkent
  • Террорчилар Покистоннинг Балучистон штатидаги меҳмонхонага ҳужум қилишди

Террорчилик гуруҳининг 4 жангараси Покистоннинг Балучистон штатида жойлашган Гвадар шаҳридаги 5 юлдузли ПИ СИ меҳмонхонасига ҳужум қилишди.

Кеча  4 нафар жангариларини Покистоннинг Балучистон штатидаги  Gwadar номли портли шаҳарининг ПИ СИ меҳмонхонасига ҳужум қилишди. Натажида хавфсизлик кучлар ва жангарилари ўртасида тўқнашув юз берди.

Тўқнашувлар жараёнида, меҳмонхона ходими ўлдирилди.  Покистон хавфсизлик кучлари террорчиларни йўқ қилишга муваффақ бўлишди.

Покистоннинг BLA -"Балучистонни озод этиш армияси" номли балуч қавмини сепаратист гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ҳам ушбу террорчилик ҳужумни қоралаб, Покистон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирди.