АҚШ президенти яна бир марта Ол Сауд режимини таҳқирлади
(last modified Mon, 13 May 2019 10:27:20 GMT )
май 13, 2019 15:27 Asia/Tashkent
  • АҚШ президенти яна бир марта Ол Сауд режимини таҳқирлади

АҚШ президенти навбатдаги сўзларида Ол Сауд режимини яна таҳқирлади.

Алманор телеканалининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп  Саудия Арабистони масъулларига хитобан, пул берсангиз хавфсизлигингиз таъминланади деб айтди.

Трамп шунингдек саудияга ўхшаган мамлакатларнинг пулдан бошқа ҳеч нарсаси йўқлигини қўшимча қилди.

Трамп ўз сўзларида, улар мудофаа остида бўлишлари учун пул тўлаши мумкин ва  пулни албатта тўлайдилар, кўп миқдордаги тажҳизотлар сотиб олиб унинг эвазида 450  миллиард доллар пул беришади деб  таъкидлади.

Олдинроқ ҳам Трамп Ол Сауд режимини таҳқирлаганди.

АҚШ президенти пул тўплаш ва сайловларда кўп овоз касб этиш мақсадида бундай таҳқирлар қилади ва ҳолангки  Ол Сауд режими Вашингтонниг ҳимоятини жалб этиш эвазида пул ва обру эътиборини йўқотган.