Кобул давлати мамлакатнинг турли чеккаларидаги кичик ҳарбий базалари фаолиятини тўхтатмоқчи
Афғонистон давлат армияси мамлакатнинг чеккаларида жойлашган кичик базалар ва Толибон назоратида бўлган минтақалардаги ҳарбийларини катта ҳарбий базаларга кўчиришни назарга тутган.
Афғонистоннинг 203-чи корпуси қўмондони Абдурраззоқ Софий мамлакат чеккаларидаги айрим блокпостлар ва хавфсизлик марказларга Толибон гуруҳининг таҳдид ва ҳужум қилишлари мумкин, бунга илова бу минтақаларга ҳарбий кўмаклар юбориш ҳам қийиндир деб айтди.
Афғонистон мудофаа вазирлиги наттоғининг ўринбосари Муҳаммад Зубайр Ориф ҳам армиянинг мақсади таҳдиди кўп бўлган минтақаларда ҳарбийларни камайтиришдир деб таъкидлади.
Афғоинстон чеккакларидан армияни чиқариш лойиҳаси кўп эътирозлар дуч келган.
Афғонистон парламентидаги Ғазни халқи намояндаси Алиакбар Қосимий кичик ҳарбий базалар фаолиятини тўхтатш Толибон учун янги имкониятларни яратиб берди ва бу гуруҳ аъзолари туманлар орасида бемалол юришлари мумкин дея баён қилди.