Криштиану Роналду Рамазон ойида фаластинликларга 1,5 млн доллар хайрия қилди
май 20, 2019 11:50 Asia/Tashkent
Машҳур потртугалиялик футболчи, Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаластинликларга 1.5 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда Sputnik Туркия хабар қилди.
Қайд этилишича, Роналду Рамазон ойи муносабати билан Фаластинда ифторлик дастурхони ёзилиши учун мазкур эзгу ишга қўл урган.
Таъкидлаш жоизки, машҳур футболчи 2014 йилда ҳам Рўза байрамини нишонлаш учун 2 миллион доллар ҳадя этганди.
Аввалроқ Криштиану Роналду дунёнинг энг кўп маош олувчифутболчилардан бири сифатида эътироф этилгани ҳақида хабар қилинган эди. France Football нашри маълумотига кўра, Роналдунинг йиллик даромади 113 миллион еврони ташкил этган.
Ёрлиқ